Жамият | 11:18 / 10.05.2019
33055
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Кичик бизнесни нимадан бошлаш керак?

Кичик бизнесни нимадан бошлаш мумкин? Қандай қилиб оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш керак? Ҳозирда бу каби саволларга жавоб бериш учун  юртимизда барча шарт-шароитлар яратилган. Давлат ҳукумати томонидан ҳам тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган бир қанча қонунлар ва қонуности ҳужжатлар қабул килинган.

Бугунги кунда бизнесни бошлаш жуда осон. Ҳаттоки, дастлабки молияни киритиш учун банклардан осонгина пул маблағларини ҳам олиш имкони мавжуд. Тажриба шуни кўрсатадики, қандолатчилик ва кичик қаҳвахона очиш – бизнес учун энг ҳайрли ва сермаҳсул йўналишлардан бири саналади.

Ўзбекистонда ҳам айнан шу соҳа жадал ривожланиб бормоқда. Сабаби, халқимиз нон ва нон маҳсулотлари, ширинликларни тановул қилишга, турли хилдаги мазали пишириқларни яқинларига улашишга одатланган.

Мазкур бизнес тури нафақат пойтахтда, балки республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам оммалашмоқда. Шундай экан, иккиланишга қарамай, дарҳол ўз бизнесингизни бошлашга киришинг. Бунда энг аввало, қандолат маҳсулотларини маромига етказиб пиширишда техник қурилмалар танловига алоҳида эътибор бериш зарур.

Мини-печлар – қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда энг керакли воситадир. Ҳаттоки, айрим печлар биз нон пиширадиган тандирлар ўрнини ҳам бемалол боса олади. Кўпчилик 25 йилдан буён ўз маҳсулотлари билан нафақат юртимизда, балки хориж давлатларида ҳам танилган «ПГС» хусусий корхонаси ҳақида эшитмаган бўлса керак.

«ПГС» маиший турмуш ҳамда кичик ва ўрта бизнес ривожи учун зарур бўлган техника воситаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Компания муваффақиятининг сири – маҳсулот сифатига қатъий эътибор ҳамда экологик тоза таркибдан иборатлигидадир.

Ўзимизникидан қўймасин!

Маҳсулот танлаётганда сиз уларнинг ишлаш хусусиятларига ҳам эътибор берасизми? Айрим харидорлар учун “чет элдан келтирилган” сўзи жуда ҳам муҳим. Бироқ бу тушунча аллақачон урфдан чиққан. Сабаби, ҳозирда маҳсулотларни бир-бирига қиёслаб, саралаб олиш мақсадга мувофиқ.

Агар Германияда ишлаб чиқарилган печлар 15-20 дақиқада қизиса, Туркияники – 45, Россия печлари эса 60 дақиқада қизиши мумкин. Булардан фарқли ўлароқ, «ПГС» мини-печлари хориж маҳсулотларига нисбатан анчайин тезроқ, яъни 3-5 дақиқада қизийди. Бу эса ўз навбатида нон маҳсулотлари ҳамда пишириқларни тезда тайёрлаш учун жуда ҳам қулай.

Янада тежамкор бизнес

Шунингдек, керамик иситиш элементлари ҳамда микро аэродинамикадан фойдаланиш ҳисобига печлар электр қувватини 30 фоизгача тежаш имконини беради. Мисол учун, агарда сиз нон пиширмоқчи бўлсангиз, бунга бор-йўғи – 8,4 кВт/соат қувват сарфланади. Бу кўрсаткич худди шундай бошқа техник маҳсулотларда анчайин катта энергияни талаб этади.

Ҳамёнбоп нархларда

Сиз «ПГС» мини-печларини жуда ҳам ёқимли нархларда харид қилишингиз мумкин. Шунингдек, таъмирлаш керак бўлса, овора бўлишга ҳожат қолмайди. Компаниянинг сервис маркази исталган вақтда маҳсулотни кўздан кечириб, таъмирлашга кўмаклашади.

Сифатга кафолат берилади!

«ПГС» мини-печлари 12 ой давомида ҳеч қандай муаммосиз хизмат қилиши кафолатланади. Ҳаттоки, кафолат муддати тугаганидан кейин ҳам компания мутахассислари ҳар қандай носозликни бартараф этишга ёрдам беришади. Сиз маҳсулотнинг юқори сифати ҳамда чидамлилигига тўлиқ ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Мана бир неча йиллардан бери компаниянинг доимий мижозлари маҳсулотлар сифатидан мамнун бўлиб келишмоқда.

Танловнинг хилма-хиллиги

Ҳозирги кунда «ПГС» хусусий корхонаси мини-печларнинг бешинчи авлодини ишлаб чиқармоқда. 50дан ортиқ пишириқ турларини тайёрлашга мўлжалланган «ПГС-020» икки камерали бўлиб, унда бир вақтнинг ўзида иккита таом, масалан ширмой нон ҳамда сомсани пишириш мумкин. Бундан ташқари, у жуда ҳам енгил ва кичик ҳажмда бўлиб, ошхонангизда кам жойни эгаллайди.

Хонадон учун ҳам муносиб совға

Мини-печлардан нафақат ресторанлар, кафелар, қаҳвахоналар, қандолат компаниялари, балки оромгоҳлар, касалхоналар, мактаб ва боғчаларда ҳам катта талаб билан фойдаланилмоқда. Шунингдек, сиз уларни хонадонингиз учун ҳам совға сифатида харид қилишингиз мумкин. «ПГС» печлари ҳар куни иссиқ ва мазали нон пиширишда уй бекалари учун ажойиб ёрдамчи бўла олади.

«ПГС» мини-печларининг хусусиятлари ҳақида узоқ ва тўхтовсиз гапириш мумкин. Бироқ минг бор эшитгандан кўра, бир бор кўрган афзал деганларидек, сизга ҳам сифатли, чидамли, хавфсиз, энг муҳими арзон харидни амалга оширишни маслаҳат берамиз.

Бизнесни ишончли ва синалган маҳсулотлар билан бошланг!

Барча маҳсулотлар патентланган ва сертификатга эга.

Манзил: 100081, Тошкент шаҳри, Гавҳар кўчаси, 125-уй

Тел./факс: (+99871) 279-38-54, 279-25-23, 279-15-70

Мобил телефонлар: (+998 95) 169-78-51, 169-78-52, 169-78-53

Сайт: www.pgs.uz

E-mail: [email protected]

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш