13:52 / 13.05.2019
10749

«Ювентус»нинг Римдаги мағлубияти, Чемпионлар Лигасига даъвогарларнинг ғалабалари ва Италия чемпионатида турнинг бошқа воқеалари

Фото: AFP

Дам олиш кунлари Италия чемпионатида 36-тур ўйинлари ўтказилди. Уларда эътиборга лойиқ бўлган бир қанча воқеалар юз берди.

«РОМА» ЖУДА МУҲИМ ЎЙИНДА «ЮВЕНТУС»НИ ЕНГДИ

«Ювентус» Римга муддатидан олдин чемпионлик унвонини қўлга киритган ҳолда келган бўлса-да, асосий таркибни майдонга туширди. Туринликлар 5 йилдан бери бу ерда ғалаба қозона олишмаётганди. «Рома» учун эса Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётган вақтда ҳар бир очко олтинга тенг эди.

Биринчи бўлимда ташаббус меҳмонлар томонда бўлди. Улар учта жуда яхши вазиятдан унумли фойдалана олишмади. Дарвозабон Миранте яримҳимоячи Куадрадо ва ҳужумчи Дибаланинг 2та хавфли зарбасини қайтара олди. Иккинчи бўлимда мезбонлар фаол ҳаракат қилишди, бироқ, «Ювентус» уларнинг ҳужумларини муваффақиятли бартараф қилиб турди. Бир вазиятда Криштиану Роналду гол уришга ҳам эришди, лекин у офсайд сабабли ҳисобга олинмади.

Ўйин охирида «Рома» бош мураббийи Раньери майдонга Ундерни туширди ва бурилиш ясашга муваффақ бўлди. Айнан унинг 2та узатмасидан сўнг Флоренци ва Жеко «Ювентус» дарвозасини ишғол этишди.

Бу натижадан сўнг, «Рома» 62 очко жамғариб, 6-ўринга чиқиб олди ва Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун имкониятини оширди. «Ювентус» ҳисобида 89 очко бор.

Рома – Ювентус 2:0 (0:0, 2:0)
12 май, «Стадио Олимпико»
Голлар: 1:0 – 79 Флоренци, 2:0 – 90 Жеко.
Рома – Миранте, Флоренци, Манолас, Фасио, Коларов, Пеллегрини (Кристанте, 67), Нзонзи, Дзаньоло, Клюйверт (Ундер, 78), Жеко, Эль-Шаарави.
Ювентус – Шченсни, Де Шильо (Жоау Канселу, 85), Касерес, Кьеллини, Спинаццола, Куадрадо, Жан, Пьянич (Бентанкур, 71), Матюиди (Алекс Сандро, 84), Дибала, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Жеко (51), Жан (74), Дзаньоло (75), Коларов (90).

«НАПОЛИ» САФАРДА СПАЛ ҚАРШИЛИГИНИ СИНДИРА ОЛДИ

СПАЛ мавсумнинг кашфиётларидан бири десак янглишмаймиз. Жамоа бу мавсумда ўз майдонида жуда яхши ўйинларни намойиш қилиб, «Ювентус», «Лацио» ва «Рома»ни мағлуб эта олди. Аммо «Наполи»га қарши ўйиннинг мусобақа жадвали учун аҳамияти йўқ эди. СПАЛ А Серияда қолиш вазифасини аллақачон ҳал қилган, «Наполи» эса кумуш медалларни қўлга киритиб бўлган эди. 

Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Ҳар иккала жамоа бир қанча вазиятларга эга бўлса-да, ҳимоячилар ва дарвозабонлар хатога йўл қўймадилар. Иккинчи бўлим «Наполи»нинг голи билан бошланди. 49-дақиқада Аллан рақиб жарима майдонида чаққон ҳаракат қилиб, тўпни аниқ зарба билан дарвозанинг юқори бурчагига жойлади. 

84-дақиқада СПАЛ ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди: Петанья пенальтини аниқ амалга оширди. Аммо, орадан 4 дақиқа ўтгач, Мариу Руи чиройли комбинацияни мантиқий якунига етказиб, жарима майдони ичидан кучли зарба йўллаб, чиройли гол урди ва «Наполи»га ғалаба келтирди.

СПАЛ – Наполи 1:2 (0:0, 1:2)
12 май, «Паоло Мацца» стадиони
Голлар: 0:1 – 49 Аллан, 1:1 – 83, пенальти Петанья, 1:2 – 88 Мариу Руй.
СПАЛ – Вивиано, Чонек (Янкович, 89), Викари, Бонифаци, Ладзари, Муржиа, Миссироли (Скьяттарелла, 31), Валоти (Антенуччи, 73), Фарес, Петанья, Флоккари.
Наполи – Мерет, Малькюи, Кулибали, Луперто, Мариу Руй, Аллан, Фабиан Руис, Кальехон (Гаэтано, 90), Зелиньски (Ғулом, 84), Юнус (Верди, 66), Милик.
Огоҳлантиришлар: Мариу Руй (53), Чонек (64), Фарес (69).

ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ЙЎЛЛАНМАСИГА ДАЪВОГАРЛАР ОЧКО ЙЎҚОТИШМАДИ

Чемпионлар Лигаси йўлланмасини берувчи 4-ўрин учун кечаётган кураш ҳам қизғинлигича қолмоқда. Айни пайтда 4та жамоа – «Аталанта», «Милан», «Рома» ва «Торино» бунга даъвогарлик қилмоқда. Қайд қилиш жоизки, уларнинг барчаси бу турда ғалаба қозонишди.

«Аталанта» ўз майдонида «Женоа» билан ўйнади ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин тақдирини иккинчи бўлим бошида юз берган воқеалар ҳал қилди. 46-дақиқада Барроу мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 7 дақиқа ўтгач Кастань жамоасининг иккинчи голини урди. «Женоа» сўнгги дақиқаларда Пандев голи эвазига ҳисобни қисқартира олди холос. Бу ғалабадан сўнг, «Аталанта» 65 очко билан учинчи ўринга чиқиб қолди ва Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун асосий даъвогарга айланди. «Женоа» 36 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди ва А Серияни тарк этиши ҳам мумкин.

«Милан» сафарда «Фиорентина» билан ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол 36-дақиқада Чалҳанўғли томонидан урилди. У Сусо томонидан жарима майдонига етказилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Бу ғалабадан сўнг «Милан» 62 очко билан 5-ўринга чиқиб олди. «Фиорентина» эса инқироз кўчасидан чиқолмаяпти. Жамоа уч ойдан бери ғалаба нималигини билмаяпти.

«Торино» ўз майдонида «Сассуоло»ни иродали тарзда 3:2 ҳисобида енгди. Мезбонлар икки марта ҳисобда ортда бораётган бўлишига қарамай, якунда барибир муҳим 3 очкони қўлга киритишди. Ҳал қилувчи голлар 81 ва 82-дақиқада Дзадза билан Белотти томонидан урилди. «Торино» 60 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.

Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун даъвогар бўлган «Интер» бугун чемпионат аутсайдери «Кьево» билан ўйнайди.

36-ТУРНИНГ БАРЧА НАТИЖАЛАРИ

11 май
Аталанта – Женоа 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 46 Барроу, 2:0 – 53 Кастань, 2:1 – 89 Пандев.

Кальяри – Лацио 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 31 Луис Альберто, 0:2 – 53 Корреа, 1:2 – 90 Паволетти.

Фиорентина – Милан 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 35 Чалҳанўғли.

12 май
Торино – Сассуоло 3:2 (0:1, 3:1)
Голлар: 0:1 – 27 Бурабия, 1:1 – 56 Белотти, 1:2 – 71 Лирола, 2:2 – 81 Дзадза, 3:2 – 82 Белотти.
Четлатиш: Бурабия (28, Сассуоло).

Фрозиноне – Удинезе 1:3 (0:3, 1:0)
Голлар: 0:1 – 11 Окака Чука, 0:2 – 41 Самир, 0:3 – 44 Окака Чука, 1:3 – 85 Дионизи.

Сампдория – Эмполи 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 0:1 – 56 Фариас, 0:2 – 75 Ди Лоренцо, 1:2 – 90, пенальти Куальярелла.

СПАЛ – Наполи 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 0:1 – 49 Аллан, 1:1 – 83, пенальти Петанья, 1:2 – 88 Мариу Руй.

Рома – Ювентус 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 79 Флоренци, 2:0 – 90 Жеко.

13 май
22:00 Болонья – Парма
23:55 Интер – Кьево

А СЕРИЯ ЖАДВАЛИ

А СЕРИЯ ТЎПУРАРЛАРИ
26 - Фабио Куальярелла (Сампдория, 9 пен)
22 - Дуван Сапата (Аталанта, 1), Кшиштоф Пёнтек (Женоа/Милан, 2)
21 - Криштиану Роналду (Ювентус, 5)
17 - Аркадиуш Милик (Наполи)
15 - Андреа Петанья (СПАЛ, 6), Франческо Капуто (Эмполи, 3), Андреа Белотти (Торино, 5)

37-ТУР ЎЙИНЛАРИ

18 май
Удинезе - СПАЛ
Женоа - Кальяри
Сассуоло - Рома
19 май
Кьево - Сампдория
Парма - Фиорентина
Эмполи - Торино
Милан - Фрозиноне
Наполи - Интер
Ювентус - Аталанта
20 май
Лацио - Болонья

Top