Спорт | 09:44 / 29.05.2020
4273
1 дақиқада ўқилади

Италия А Серияси 20 июндан давом эттирилади

Италия спорт вазири Винченцо Спадафора А Серия ўйинлари 20 июндан давом эттирилишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Football Italia.

«Италия секин-аста одатий ҳаёт тарзига қайтмоқда. Футбол ҳам аввалги ҳолатига қайтиши керак. А Серия ва клублардан ўйинлар барча талаб ва эҳтиёт чораларига амал қилинган ҳолда ўтиши ҳақида кафолат олдик. 

Италия чемпионати 20 июндан давом эттирилади. Унгача 13 июндан мамлакат кубоги учрашувлари ўтказилади. Бу Италия аввалги ҳаёт тарзига қайтаётганлиги ҳақида ўзига хос сигнал бўлади. Федерациядагилар уларда В ва С режалари ҳам борлигига ишонтиришди», - дея Италия спорт вазирининг сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, А Серия март ойида 26-турдан кейин пандемия туфайли тўхтатиб қўйилганди.

Мавзуга оид