Спорт | 21:32 / 01.11.2020
7541
2 дақиқада ўқилади

А Серия. Роналдудан дубль, «Юве»дан йирик ғалаба, «Лацио»дан суперкамбэк

Италия А Серияси 6-тури доирасидаги икки учрашув ниҳоясига етди.

Фото: AFP

«Специя» меҳмони бўлган «Ювентус» сафарда йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. Биринчи бўлимдан кейин 1:1 ҳисобини қайд этиб турган туринликлар Роналду захирадан майдонга тушганидан уч дақиқа ўтиб жамоасини ҳисобда олдинга чиқарган бўлса, 76-дақиқада пенальтидан моҳирона фойдаланиб, жамоасига йирик ҳисобли ғалабани тақдим этди – 1:4. 
Икки ҳафтадан кўпроқ вақт давомида коронавирусдан тузалган португалиялик форвард қайтишини дубль билан нишонлади.

Туринда эса «Торино» ва «Лацио» суперучрашувни тақдим этишди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Лукич ўз голи билан ҳисобни 3:2га етказган бўлса, қўшиб берилган 90+5-дақиқада Иммобиле пенальтидан, 90+8-дақиқада эса Кайседо гол уриб, камбэк амалга оширди – 3:4.

Ушбу натижалардан кейин «Юве» 12 очко билан 2-ўринга кўтарилган бўлса, «Лацио» эса 10 очко билан 7-ўринга чиқди.

А Серия. 6-тур

Специя – Ювентус 1:4
Голлар: 0:1 – 14 Мората, 1:1 – 32 Побега, 1:2 – 59 Роналду, 1:3 – 67 Рабьо, 1:4 – 76, пенальти Роналду.
Специя – Проведель, Терци, Феррер, Шабо (Делль`Орко, 74), Бастони, Побега (Эстевес, 74), Бартоломеи, Риччи, Верде (Агудело, 46), Фариас (Джаси, 73), Нзола.
Ювентус – Буффон, Демирал, Бонуччи (Фработта, 77), Данило, Бентанкур (Рабьо, 62), Куадрадо, Артур, Маккенни (Рэмзи, 62), Кьеза, Дибала (Роналду, 56), Мората (Кулусевски, 78).

Торино – Лацио 3:4
Голлар: 0:1 – :1 – 15 Перейра, 1:1 – 19 Бремер, 2:1 – 25, пенальти Белотти, 2:2 – 48 Милинкович-Савич, 3:2 – 87 Лукич, 3:3 – 90+5, пенальти Иммобиле, 3:4 – 90+8 Кайседо.
Торино – Сиригу, Войнович, Бремер, Войвода (Синго, 70), Родригес, Ринкон, Мейте, Лукич, Линетти, Верди (Нкулу, 71), Белотти (Бонаццоли, 77).
Лацио – Рейна, Худт, Ачерби, Луис Фелипе, Габаррон, Перейра (Акпа-Акпро, 46), Фарес (Катальди, 81), Милинкович-Савич, Пароло (Лейва, 46), Корреа (Кайседо, 73), Мурики (Иммобиле, 56).

Мавзуга оид