Турин дербисида Локателлининг 86-дақиқадаги голи «Юве»га ғалаба келтирган бўлса, «Женоа» турнир дебютантига мағлуб бўлди.

«Интер» сафарда «Сассуоло»ни ютди. Берарди пенальтидан ҳисобни очган бўлса-да, захирадан майдонга тушган Жеко 58-дақиқада мувозанатни тиклади – 1:1. Бу гол уни турнир тўпурарига айлантирди. Бу борада Жеко ва Иммобиледа 6тадан гол мавжуд. 78-дақиқада эса Мартинес 11 метрлик жарима тўпидан аниқ фойдаланиб, ғалабани илиб кетди – 1:2.

Бергамода ўтган турнинг марказий ўйинида Стефано Пиоли мураббийлигидаги «Милан» жамоаси Жан Пьеро Гаспирини бошчилигидаги «Аталанта»дан устун келишди. 1-дақиқадаёқ Калабрия меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Тонали ва Леау фарқни йирик кўринишга келтиришди – 0:3. 86-дақиқада эса Сапата пенальтидан фарқни қисқартирган бўлса, Пашалич қўшимча дақиқаларда якуний натижани ўрнатди – 2:3.

«Рома» ўз майдонида «Эмполи»дан устун келди. Пеллегрини ва Мхитаряннинг голлари Моуриньо шогирдларига муҳим ғалабани тақдим этди. Ушбу баҳсда римликлар сафида Элдор Шомуродов майдонга туширилмади.

Яна бир учрашувда турнир пешқадами «Наполи» Флоренциядан ғалаба билан қайтди. Спалетти шогирдлари сафарда «Фиорентина»ни қийинчилик билан мағлуб этишди ва пешқадамликни давом эттиришмоқда.

А Серия. 7-тур
Салернитана – Женоа 1:0
Гол: 1:0 – 66 Журич.
Салернитана – Белец, Дьомбер, Страннберг, Гальоло, Раньери (Ярошиньски, 81), Кулибали (Оби, 46), Кастанос, Рибери, Кулибали (Ди Таккьо, 37), Нванкво (Джурич, 61), Гондо (Бонаццоли, 61).
Женоа – Сиригу, Сабелли (Фарес, 57), Кришито (Гильоне, 63), Максимович, Бани, Камбьязо, Бадель, Туре (Пандев, 73), Ровелла, Бьянки (Экубан, 57), Каллон.

Торино – Ювентус 0:1
Гол: 0:1 – 86 Локателли.
Торино – Милинкович-Савич, Синго, Родригес, Бремер, Зима, Айна (Ансальди, 65), Брекало (Ринкон, 84), Лукич (Линетти, 66), Мандрагора, Побега, Санабрия (Базелли, 77).
Ювентус – Шченсни, Данило, Кьеллини, де Лигт, Алекс Сандро, Рабьо, Локателли, Маккенни, Бернардески (Кулусевски, 80), Кин (Куадрадо, 46), Кьеза (Кайо Жорже, 89).

Кальяри – Венеция – 1:1
Голлар: Кейта 19 – Бузио 90+2.

Сассуоло – Интер 1:2