АҚШ делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида бўлди
Бугун, 14 май куни Миссисипи штати губернатори Филипп Брайант бошчилигидаги АҚШ делегацияси юртимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида бўлди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Миссисипи штати администрацияси, етакчи ташкилотлар ҳамда савдо, инновациялар, саноат, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларидаги компаниялар вакилларидан иборат АҚШ делегацияси академиянинг инфратузилмаси, ўқув-моддий базаси билан танишди. Таълим даргоҳининг профессор-ўқитувчилар таркиби билан биргаликда мулоқотлар ўтказди. Хусусан, Академияда фаолият юритаётган Жорж Маршалл номидаги хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича Европа маркази ходими профессор Грегори Глисон билан ҳарбий кадрлар масаласида фикр алмашилди.
Грегори Глисон 2018 йилнинг ноябрь ойидан буён Академияда халқаро хавфсизлик бўйича ўқув курсларини ўтиб келмоқда.
Шунингдек, меҳмонлар Академия тарихи музейида бўлди. Ўқув хоналарини кўздан кечирди, ахборот-ресурс маркази, курсантларнинг яшаш шароитлари билан танишди.

“Делегация таркибида келган АҚШ Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони – штат губернатори ўринбосари генерал Женсон Бойлз бундан кейин ҳам икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ривожига умид билдириб, юртимизга яна бир бор ташриф қилганидан мамнунлигини изҳор қилди. Мамлакатларимиз қуролли кучлари ўртасида тажриба алмашиш жараёнларига янада эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади”, дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Женсон Бойлз ўтган йилнинг сентябрида ҳам Ўзбекистонда бўлиб, соҳага оид бир қатор йўналишлар бўйича учрашувлар ўтказган эди.
Мавзуга оид

23:40 / 04.06.2025
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль

22:24 / 04.06.2025
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп

18:15 / 04.06.2025
Саҳрои Кабирдан кўтарилган улкан чанг булути АҚШга яқинлашмоқда

15:30 / 04.06.2025