Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп пўлат ва алюминийга божларни 50 фоизга оширишни маъқуллади
АҚШ президенти имзолаган фармонга кўра, АҚШга пўлат ва алюминий импортига бож ставкаси 25 фоиздан 50 фоизгача оширилмоқда. Буюк Британия бу режим амал қилиши доирасидан чиқарилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп импорт қилинадиган пўлат ва алюминийга божларни 25 фоиздан 50 фоизга оширишни маъқуллади. Америка давлати раҳбари тегишли фармонни имзолагани ҳақида 3 июн, сешанба куни Оқ уйда хабар берилди.
«Мен пўлат маҳсулотлари ва пўлатдан ясалган буюмлар, алюминий маҳсулотлари импортига бож ставкаларини ошириш зарур ва мақсадга мувофиқ эканлигини аниқладим. Улар 2025 йил 4 июн Шарқий вақт билан соат 12:01 да кучга киради», дейилади ҳужжатда.
Унда яна бир бор айтилишича, Буюк Британия Вашингтон ва Лондон ўртасида 8 майдаги Иқтисодий фаровонлик тўғрисидаги битимга риоя этилишини таъминлаш мақсадида режим амал қилиши доирасидан чиқарилмоқда.
28 май куни АҚШ Халқаро савдо суди Доналд Трамп апрел ойи бошида дунёнинг деярли барча мамлакатларига киритган тарифларнинг бир қисмини ноқонуний деб топди. Суд қарорига кўра, Трампнинг ўзи бундай қарор қабул қилиш ваколатига эга эмас.
Мавзуга оид
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
09:59 / 10.06.2026
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30 / 10.06.2026
«Артемида-3» учун астронавтлар танланди
09:15 / 10.06.2026