Жамият | 14:39 / 16.05.2019
25585
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг биринчи алоқа вазири Комилжон Раҳимов вафот этди 

Бугун, 16 май куни, алоқа соҳасида кўп йиллар самарали хизмат қилган меҳнат фахрийси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқачи Комилжон Раҳимов вафот этди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

Комилжон Раҳимов 1985 - 1995 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазири лавозимида, 1995 - 1998 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари сифатида меҳнат қилган. 

Хабарда айтилишича, Комилжон Раҳимовнинг хизматлари алоҳида эътироф этилиб, давлатнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган.

Жаноза маросими бугун аср намозидан сўнг унинг Урганч шаҳридаги уйида бўлиб ўтади.

Kun.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.

Мавзуга оид