Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«YELKAN» кафесида ўзингизни осуда денгиз узра сузаётган кемадагидек ҳис қилинг!
Хорижий давлатларга чиққанлар билади: у ерларда мижозларга автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларида дўконлар ва мўъжаз кафелар ҳам хизмат кўрсатади. Мана шундай, барча қулайликларга эга бўлган замонавий мажмуа Самарқанднинг Булунғур тумани марказида ҳам фаолият кўрсата бошлаганидан хабарингиз борми?
Булунғур шаҳридан ўтувчи М39 халқаро йўлининг шундоқ четида, тоғ шабадаси доимо эсиб турадиган масканда ўзига хос усулда бунёд этилган автомобилларга суюлтирилган ва сиқилган газ қўйиш шохобчалари жойлашган.

Замонавий шохобчада йўловчиларнинг кутиб туришлари ва дам олишлари учун барча шароитлар ҳозирланган.

Мажмуанинг мантиқий давоми сифатида «YELKAN» деб аталган оилавий кафе фаолият кўрсатиб келаётган, ўзининг кўпгина мухлисларини ҳам орттирган эди.

Яқинда мажмуадаги кафенинг янги биноси шу йўлдан ўтаётган юртимизнинг барча гўшасида яшовчи мижозларга ўз қучоғини очди.


2008 йилда Хитойда ўтган ёзги олимпия ўйинларининг бош стадиони бўлган «Қуш уяси» стилидаги замонавий дизайнда ишланган, икки қаватдан иборат, кўзни қувонтирувчи залларда бир вақтнинг ўзида 400 нафар хўрандага хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Тамаддихонанинг мебеллари ва интерьери кўзни қувнатадиган ёрқин рангларда тайёрланган.


Кафедаги ўз ишининг устаси бўлган ошпазлар томонидан пишириладиган сифатли таомларга хўрандаларга қониқтирадиган нархлар белгиланган.


Айни ифторлик чоғи кафе мижозлар билан тўлиб тошиб кетди. Биз қорақалпоғистонлик меҳмонларни сўзга тутдик. Улардан бири шундай деди:
— Мен Азамат Юсупов бўламан, Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл шаҳриданман. Бу кафенинг доимий мижозимиз. Жуда қулай жойда жойлашган, таомлари ҳам жуда мазали. Доимо Тошкентга бориб қайтишда албатта мана шу ерга тўхтаб, дам оламиз, овқатланамиз.


Ҳа, республикамизнинг энг йирик автомагистрали устида жойлашган «YELKAN» кафесида йўловчилар сутканинг исталган вақтида тамадди қилишлари мумкин.
Хушмуомала официантлар томонидан сизга миллий ва жаҳон ошхонасининг турли мазали таомлари таклиф этилади.



Бу ерда бемалол оилангиз билан келиб тамадди қилиб кетишингиз мумкин. Кафеда ичилмайди ва чекилмайди. Ёш гўдакларингиз учун алоҳида стол-стуллар бор.

Кафенинг шинам ва покиза ошхонасида қўли гул ошпазлар мазали таомлар ва салатларни сиз учун қисқа муддатда тайёрлаб беришади.


Кафеда мижозларнинг кети узилмайди. Айниқса, қутлуғ Рамазон ойида саҳарлик ва ифторлик вақтида йўлда тамадди қилиб олиш учун энг қулай шароит шу ерда. Рўзадорлар учун сув, ширинлик ва қуруқ мевалардан иборат мўъжаз бонус текин тақдим этилади.

«YELKAN» кафесининг эшиклари доимо сиз учун очиқ. Биз сизга хизмат кўрсатишдан бағоят хурсандмиз!
Бизнинг манзил: Булунғур шаҳри, М39 трассаси, Самарқанд кўчаси
Телефон: (95) 508-10-60, (95) 509-40-00
«YELKAN»га ижтимоий тармоқларда обуна бўлинг:
Instagram: @kompleks.yelkan
Facebook: fb.com/kompleks.yelkan
Реклама ҳуқуқи асосида