21:01 / 17.05.2019
10060

Нур-Султонда Жаҳон савдо маркази қурилишига старт берилди 

Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда Жаҳон савдо маркази пойдеворига капсула қўйилиб, марказ қурилишига старт берилди.

Фото: Султана Сеитова / tengrinews.kz

“Бугун пойтахтимиз тарихида унутилмас кун бўлиб қолади. Биз Нур-Султонда Жаҳон савдо марказлари уюшмасининг яна бир нуқтасини барпо этиш бўйича узоқ йиллик музокараларнинг амалий босқичига ўтдик. Мен сизларни бугунги тадбир билан табриклайман ҳамда лойиҳамиз амалга ошишини тилаб қоламан”, деб айтган Нур-Султон акими Бахит Султонов капсулани қўйиш маросимида.

Аввал Нур-Султонда Жаҳон савдо маркази қурилиши режалаштирилаётгани маълум қилинган. Баландлиги 150 метр бўладиган мажмуани EXPO ҳудудида 2 гектар майдонда қуриш режалаштирилган. 

Халқаро савдо марказлари уюшмаси (WTCA) халқаро носиёсий ташкилот бўлиб, глобал савдо ва инвестицияларни ривожлантиришга кўмак беради. Жаҳон савдо марказлари ўзаро бир тармоқ билан боғланган ва уларда одатда кўра Eni, “Лукойл”, Panasonic, J.P.Morgan, Bank of New York каби йирик корпорациялар офислари жойлашади.

Top