Спорт | 15:30 / 20.05.2019
16903
1 дақиқада ўқилади
Ўзил Долмабаҳчеда Эрдўған билан ифторлик қилди
«Арсенал»нинг асли келиб чиқиши турк бўлган германиялик яримҳимоячиси Месут Ўзил бўлажак рафиқаси билан Долмабаҳче саройида меҳмон бўлиб, Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўған билан ифторлик қилди.
Ўзил ўтган йили ЖЧ-2018 олдидан Эрдўған билан кўришган ва унга «Арсенал» футболкасини совға қилганди. Анқара ва Берлин муносабатларида таранглик ҳукм сурган вақтда рўй берган мазкур воқеа Германияда кескин танқидларга сабаб бўлган, оқибатда Месут миллий жамоадан кетган эди.
NTV хабарига кўра, Месут Ўзил Эрдўғанни келаси ой Истанбулда бўлиб ўтадиган тўйига таклиф этган.
Маълумот учун, 30 ёшли хавбек бу мавсум АПЛнинг 24та ўйинида қатнашиб, 5+2 маҳсулдорлик натижасини қайд этди.
Мавзуга оид
17:03 / 22.03.2023
Месут Ўзил футболчилик фаолиятини якунлади
14:32 / 25.12.2019
Месут Ўзил 219 нафар боланинг жарроҳлик амалиёти пулини тўлаб берди
12:31 / 17.12.2019
Хитойда Ўзилнинг номи интернет қидирувлардан ўчирилди, расмий ОАВларда у ҳақда ёзиш тақиқланди
18:00 / 15.12.2019