Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси маълум қилинди. Импорт ҳамон экспортдан кўп
2019 йил январь-апрель ойи якунларига кўра, республикада ташқи савдо айланмаси 12,5 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,6%га ўсди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, экспорт ҳажми 5,2 млрд долларга (ўсиш суръати 14,3%) ва импорт ҳажми 7,3 млрд долларга (ўсиш суръати 33,3%) етди. Ташқи савдо сальдоси минус 2 млрд долларни ташкил қилди.
2019 йилнинг январь-апрель ойида экспорт қилинган товар ва хизматлар, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 658,9 млн долларга кўпроқ экспорт қилинди, товар ва хизматлар импорти ҳажми эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 млрд долларга кўпроқдир.
2019 йилнинг январь-апрель ойи якуни бўйича товарлар экспорти билан шуғулланувчи корхоналар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 479 тага кўпайиб, 3327 тага етди.
2019 йил январь-апрель ойида ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 34,4%ни ташкил этиб, ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 134,0% ташкил этди.
Бошқа хорижий давлатларнинг республика ташқи савдо айланмасидаги улуши 2018 йилнинг январь-апрель ойида 68,0%ни ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг ушбу даврида эса ташқи савдо айланмасидаги улуши 65,0%га етди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,2%га ўсди.
Мавзуга оид
08:48
11 ойда 215 млн долларлик электромобил импорт қилинди
08:45 / 24.12.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси салкам 60 млрд долларга етди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
13:52 / 21.12.2024