Жаҳон | 01:18 / 23.05.2019
8170
1 дақиқада ўқилади

Абэ Синдзо! Коно Таро! — Япония ташқи ишлар вазирлиги японлар исмларини тўғри айтишга чақирмоқда

Фото: Известия

Япония ташқи ишлар вазири Таро Коно хорижий журналистларни Япония фуқаролари исмларини айтишда анъанавий япон тартибини қўллашга чақирди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.

Япон анъаналарига кўра, исм-шарифни айтишда олдин фамилия, кейин исм келади. Бунга кўра, Япония бош вазири Синдзо Абэ аслида Абэ Синдзо, Таро Коно эса Коно Таро деб айтилиши керак.

Япония мамлакатда янги императорлик даври бошлангани муносабати билан халқаро мулоқотда япон исмларини айтишда анъанавий япон тартибига ўтмоқчи. 

Мавзуга оид