Беларус тарихида илк бор япон жосуси қўлга олинди
Жосус мамлакатдаги ва Украина билан чегарадаги вазият бўйича, шунингдек, Хитойнинг «Бир камар — бир йўл лойиҳасининг амалга оширилишига оид маълумотларни тўплаш билан шуғулланган.
Беларусда Япония махсус хизматларининг агенти қўлга олинди. Бу ҳақда Белтелерадиокомпанияга таяниб, «БелТА» агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу жосус мамлакатдаги ва Украина билан чегарадаги вазият бўйича, шунингдек, Хитойнинг «Бир камар — бир йўл» лойиҳасининг амалга оширилишига оид маълумотларни тўплаган.
Давлат агентлигининг қайд этишича, япон агентининг қўлга олинишига оид батафсил маълумотлар 5 сентябр куни «Беларус 1» телеканали орқали эфирга узатиладиган «Токиолик «самурайнинг» муваффақиятсизлиги» махсус репортажида эълон қилинади.
2022 йилнинг сентябрида Россия ФХХ Япониянинг Владивостокдаги бош консулхонаси консули Мотоки Тацунорини жосусликда гумонлаб қўлга олган эди. Идора маълумотларига кўра, у «Россиянинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги давлатлардан бири билан ҳамкорликнинг ҳолати, Ғарб санкциялари сиёсатининг Приморск ўлкасидаги иқтисодий вазиятга таъсири тўғрисида» маълумотларни тўплаш бўйича товламачилик қилган.
ФХХ эълон қилган видеода япон консули ресторанда бир қиз билан столда ўтиргани тасвирланган. Қиз унга қандайдир қоғозларни беради, консул эса уларни олиб қолади. Шунингдек, ФХХ дипломатнинг сўроқ қилиниш видеосини ҳам эълон қилганди.
Натижада, Тацунори «персона нон грата» дея эълон қилинди. Унга Россия ҳудудини тарк этиш буюрилди. Япония эса дипломатик каналлари орқали норозилик билдирди. Япон дипломатик идораси содир бўлган ҳолатни «ўта қайғули ва мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган» деб ҳисоблаган эди.
Мавзуга оид
22:03 / 18.12.2024
Япония келгуси йилда мудофаа харажатларини рекорд даражада оширади
19:53 / 18.12.2024
Япония сунъий йўлдошлар юкланган биринчи тўлиқ тижорат ракетасини яна учира олмади
22:42 / 16.12.2024
Япониядаги йирик банклардан бири мижозларнинг 6,5 млн доллари ўғирлангани учун кечирим сўради
01:41 / 14.12.2024