09:00 / 28.05.2019
57301
Реклама

Ўзбекистонда шиналарни ишлаб чиқарувчи биринчи завод қандай ишламоқда?

Ҳукумат томонидан «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖни ягона етказиб берувчи сифатида тан олингани ОАВ саҳифаларида катта муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги қарори билан «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖ фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Хўш, аҳолига турли хилдаги шиналар ҳамда конвейер ленталарини етказиб берувчи завод ҳозирда қандай фаолият олиб бормоқда? Компания шина бозорида биринчи ва ягона бўлишга лойиқми? 

Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида мустақил журналистик тадқиқот ўтказилди. Тадқиқот давомида белгиланган нархлар бозордаги аналогик маҳсулотлар нархлари солиштирилди. Заводда қандай синовлар ва сертификатлар жорий этилганлигини аниқлашди.

Изланишлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, аҳоли манфаати учун нархлар жуда паст қилиб белгиланган бўлиб, юқори сифат янги технологиялар уйғунлигида истеъмолчига узоқ муддат давомида завод маҳсулотидан муваффақиятли фойдаланишга имкон беради.

Халқаро талаблар даражасида синалган сифат

Автомобиль шиналарини технологик жиҳатдан лицензиялаш учун жаҳон миқёсидаги «LINGLONG TireCo». Ltd. компаниясининг профессионал мутахассислари жалб этилди. Завод Италия, Германия, Испания, Голландия, Хитой ва Япониянинг шина соҳасидаги етакчи компанияларнинг ишлаб чиқариш ускуналари ўрнатилди. Тайёр бўлган маҳсулот сифатини назорат қилиш эса - тўлиқ автоматлаштирилган тизимда Япониянинг илғор KOBELCO компанияси томонидан амалга оширилади.

Янги иш ўринлари

«Ангрен» ЭИЗда жойлашган корхона 30 га ҳудудни қамраб олади. Катта завод шунингдек, 1200 янги иш ўринларини яратади ва бу орқали аҳоли бандлигини таъминлашга ҳисса қўшади.  Бу ерда ёш мутахассислар хориждан таклиф этилган профессионал ходимлардан янги тажриба ва кўникмаларни эгаллаш имконига эга бўлишади. Бош пудратчи билан тузилган шартнома шартларига мувофиқ, 3 йил мобайнида ускуна етказиб берувчилар ишлаб чиқариш учун технологик ёрдам кўрсатади.

Заводда қуйидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади:

  • 100 минг погон метр конвейер лентаси;
  • 200 минг дона қишлоқ хўжалиги шиналари;
  • 3 миллион дона автомобиль шиналари.

Мақсад – мукаммаллик!

Ўз ҳаётини ҳимоя қилган ва ўзига ишонган ҳайдовчилар фақатгина сифатли ва чидамли маҳсулотни танлайди. «Биринчи резинотехника заводи» томонидан ишлаб чиқарилувчи BARS шиналари қулайлик билан максимал даражадаги хавфсиз ҳаракатни таъминлайди.

Ҳар қандай синовдан муваффақият ила ўтиш

Бир йил давомида биз мижозларга чинакам натижани кўрсатишга муваффақ бўлдик. Маҳсулотлар европа стандартлари бўйича Чехия транспорт вазирлиги қошидаги Резина технологиялари ва синов институти (IGTT a.s.)да синовдан ўтказилганда, барча шиналар Марказий Осиё иқлими ва табиатига мослашганлиги, турли хил қопламали йўлларда ҳам ҳаракатлана олиши аниқланди. Экспертлар гуруҳининг энг замонавий техник текширувчи ва ўлчов услубларида маҳсулотлар ўз сифатини намойиш эта олди. ЕС-117 ва ЕС-30 сертификати, шунингдек, ISО 9001:2015 менежмент сертификатига эга бўлиб, завод маҳсулоти Ўзбекистон Республикаси миллий сертификация тизимида сертификатланган.

Эслатиб ўтамиз, «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг 67-моддаси биринчи бандига биноан давлат буюртмачилари «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖдан ушбу маҳсулот харидининг рақобатли тартиб-таомилини ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар орқали амалга оширишлари мумкин. Шу билан бирга, давлат буюртмачиси товарлар (ишлар, хизматлар) харидини фақат ягона етказиб берувчида амалга оширишга мажбур эмас. Сиз бошқа потенциал етказиб берувчи компаниялар иштирокида хариднинг рақобатли тартибдан фойдаланишингиз мумкин.

Истиқболдаги режалар

2020 йилга келиб завод «General Motors Uzbekistan» АЖ автомобилларини маҳаллий шиналар билан таъминлашни режалаштирган. Эндиликда автомобилларни ўзимизнинг резинотехника заводимизда ишлаб чиқарилган шиналар билан чиқариш имкони мавжуд. Бу эса ўз навбатида, 2019 йил учун режалаштирилган ишлаб чиқариш ҳажмининг қарийб 49,2 фоизини ташкил этади.

«Биринчи резинотехника заводи» МЧЖ шиналари Республика бўйлаб 100га яқин автосалон ва фирма дўконларидан топиш мумкин. Биз билан биргаликда ҳамкорлик қилишни истаган дилерлик корхоналар ва дўконлар билан ишлашга ҳамиша тайёрмиз.

Ўзимизнинг жаҳон стандарти асосида ишлаб чиқарилган миллий маҳсулотдан қўймасин! Йўлларимиз равон ва бехатар бўлсин.

Манзил: Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Саноат зонаси.

Мурожаат учун телефонлар: +99871 150 32 22, +99878 129 00 77

Сайт: www.brz.uz

Facebook: fb.com/brz.uz

Telegram: t.me/barstires

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top