13:10 / 01.06.2019
4294

«Сиз давлат ҳимоясидасиз». Фарғона вилоят ИИБ томонидан мурувват уйи тарбияланувчиларига совғалар улашилди 

Жорий йилнинг 31 май куни Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан тадбир уюштирилди. 

Шу муносабат билан бошқарма бошлиғи А.Меҳмонов ва бир қанча ходимлар Фарғона шаҳрида жойлашган мурувват уйига боришди. У ерда қизиқарли тадбирлар ўтказилди. 

Майор А.Меҳмонов Ўзбекистондаги ҳар бир бола давлат ҳимоясида экани, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунлар билан кафолатлангани ва уларнинг ижтимоий таъминот масаласи доимо ҳукумат диққатида эканини айтди. 

Тадбир сўнгида бошқарма ходимлари томонидан олиб келинган совғалар болаларга улашилди.

Top