Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди
Интернетда аёл киши ИИБ биноси олдида ўзини ёқиб юбормоқчи бўлгани ҳақидаги хабар тарқалди. Фарғона вилоят ИИБ аёлнинг қизи қўшмачилик қилгани ва вояга етмаган икки қизни тутқунликда сақлаганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 15 ноябрь куни М.А. (ИИБ олдида ўзини ёқмоқчи бўлган аёлнинг қизи) Фарғона шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида пул эвазига 4 кишига жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб беради ва келишилган пулни олган вақтида тезкор тадбир пайтида қўлга олинади.
Суриштирувлар давомида бу аёл вояга етмаган икки қизни уйида тутқунликда сақлаб, мижозлар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “a” банди (Одам савдоси), 131-моддаси 1-қисми (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) ҳамда 109-моддаси 2-қисми (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор 2022 йил 16 ноябрь куни ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Жиноят иши бўйича жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувидан келиб чиқиб, 19 ноябрь куни айбланувчининг “Малибу” машинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда унда 2 дона пичоқ ва бошқа буюмлар топилган, улар далилий ашё сифатида расмийлаштириб олингач, автомашина қонуний эгасига топширилган.
“ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлган аёл билан бошқарма раҳбарияти суҳбатлашиб, ҳолат юзасидан тушунтиришлар берган. Шу ўринда, фуқароларимиздан юқоридаги каби хабарларга расмий муносабат берилмасдан туриб, ноўрин хулоса қилмасликларини сўраб қоламиз”, дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарида.
Ҳодисага оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган.
Аввалроқ Чинозда алимент пулини ололмаган аёл прокуратура биноси олдида ўзи ва фарзандларига ўт қўймоқчи бўлганди.
Самарқандда қурилиши битмаган уйи бузилишга тушган аёл вилоят ҳокимлиги биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлганди.
Мавзуга оид
20:08 / 29.01.2026
Фарғона вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
15:59 / 28.01.2026
Азизбек Икромов вазирликка кўтарилди
20:08 / 17.06.2019
Фарғона ИИБда ходимлар учун махсус ўқув-амалий курслари ташкил этилди
13:10 / 01.06.2019