Жамият | 11:55 / 22.03.2018
39006
1 дақиқада ўқилади

Қидирувдаги шахс ўз ихтиёри билан қайтгани сабабли қамоққа олинмади

​Фарғона ИИБ томонидан қидирувда бўлган Ботиржон Ибрагимов ўз ихтиёри билан қайтиб келгани сабабли, унга қамоқ жазоси тайинланмасдан, оиласи бағрига топширилди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар беради.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб, 4 йил қидирувда юрган Ботиржон Ибрагимов ўз ихтиёри ватанига қайтган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Самарқанд вилояти мутасадди раҳбарлари, хусусан вилоят ҳокими Туробжон Жўраев хато йўлга кириб, адашган юртдошлар ватанга қайтишини сўраб мурожаат қилганди.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ матбуот хизмати
Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид