16:15 / 02.06.2019
10886

Эрон Форс кўрфазидаги тўқнашув нефть нархининг 100 доллардан ошиб кетишига сабаб бўлишини билдирди

Фото: Bloomberg

Эрон раҳбарининг бош ҳарбий маслаҳатчиси Яҳё Раҳим Сафавий Эрон ва АҚШ ўртасида Форс кўрфазида юз берадиган ҳар қандай тўқнашув нефтнинг бир баррели нархи 100 доллардан ошишига олиб келишини айтди.

"Форс кўрфазида отилган биринчи ўқ нефть нархининг 100 доллардан ошишига олиб келади. Бу Америка, Европа ва АҚШнинг Япония ва Жанубий Корея каби иттифоқчилари учун чидаб бўлмас ҳол бўлади", - деди Сафавий.

Эрон ва АҚШ ўртасидаги сиёсий қарама-қаршилик Вашингтоннинг Форс кўрфазига қўшимча куч йўллаш ҳақидаги қароридан сўнг янада кескинлашди. 

Top