Халқ таълими вазирлиги вақтинчалик бошқа бинога кўчиб ўтди
Халқ таълими вазирлиги янги биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етгунга қадар вақтинчалик Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Тошкент ҳудудий марказига кўчди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Халқ таълими вазирлигининг вақтинчалик биноси Тошкент шаҳри, Миробод кўчаси, 14-уйда жойлашган. Мўлжал — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ёки Яккасарой ФХДЁ.
Кўчиш муносабати билан Халқ таълими вазирлигининг телефон рақамлари вақтинчалик фаолият юритмайди.
Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Тошкент ҳудудий маркази Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 9-уйга вақтинчалик кўчирилган.
Ҳудудий марказнинг июнь ойида режалаштирилган дарслари Тошкент шаҳридаги бир неча мактабларда бўлиб ўтади. Таътил туфайли июль ва август ойларида дарслар бўлмайди.
Мавзуга оид
11:05 / 07.12.2022
“Халқ таълимида бугунги қилинаётган ишларнинг натижасини 5-10 йилдан кейин кўрамиз” — Бахтиёр Саидов
10:13 / 07.12.2022
Халқ таълими вазири – қачон охирги марта автобусда юргани, 5 соат ухлаши ва тизимдаги қариндош-уруғчилик ҳақида
20:37 / 22.11.2022
ХТВ ва ССВ тизимларида бюджетнинг 77 млрд сўми ноқонуний ишлатилди
14:45 / 10.11.2022