17:37 / 06.06.2019
12091
Реклама

“Алоқабанк” ҳомийлигида “Томоша” болалар мусиқий театри очилди 

Фото: Алоқабанк

Бугунги кунда Президентимиз ташаббуслари билан театр санъатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларга асосан “Томоша” болалар театри ва бош ҳомий – АТ “Алоқабанк” орасида “Дўстлик клуби” тузилди. Матбуотчилар кўчаси, 32 уйнинг театрга ажратилган бир қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилди ва очилиш маросими 1-июнь – Халқаро болалар кунида бўлиб ўтди.

АТ “Алоқабанк”нинг саъй-ҳаракатлари туфайли Осиёда ягона бўлган “Томоша” болалар театр студиясида янада қулай шарт-шароитлар яратилди: 377 ўринли томошабинлар зали, қулай репетиция хоналари, турли кўргазма ва тадбирлар ўтказишга мўлжалланган кенг, ёруғ театр фойеси. 

“Томоша” болалар мусиқий театр студиясининг очилиши нафақат юртимиз фарзандларига улкан совға бўлди, балки 30 йил давомида фидоий фаолият кўрсатиб келган театр жамоасини янги ижодий чўққиларни забт этишга илҳомлантирди.

Маълумот ўрнида: “Томоша” болалар мусиқий театр-студияси ижодининг 30 йили давомида ёш истеъдодларнинг бир неча авлодини вояга етказди. Ушбу кунгача театр 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларни қамраб олувчи бутун Ўрта Осиёда ягона театр ҳисобланиб, у Голландия ва Корея, Германия ва Ҳиндистон, Франция ва Хитойдаги халқаро фестивалларнинг лауреати бўлган. Шунингдек, “Очиқ Европа” номли нуфузли фестивалнинг энг юксак мукофоти – “Гран-при”га сазовор бўлган.

“Томоша” театр студияси ўз фаолияти давомида Давлат миқёсидаги байрамларда иштирок этиб келмоқда. “Президент арчаси”га тайёрланган спектакллардан юртимиз фарзандларининг кўплаб авлодлари эстетик тарбия олиб келди, ахир “Театр – инсон қалби табиби”, деб бежиз айтилмаган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top