Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эверест чиқиндихонага айлангани маълум қилинди
Фото: Navesh Chitrakar / Reuters
Альпинистлар Эверестда бир неча тонна чиқинди ва сайёҳлар жасадларини топишди, деб хабар берди Mirror.
Тоғда тўпланиб қолган чиқиндиларни тозалаган 20 нафар шерпа (Эверест атрофида яшовчи тибетликлар) тўртта жасадни топишди ва 11 тонна ахлат йиғишди.
Альпинистларнинг сўзларига кўра, улар қор остида бўлган ва қорлар эриганидан сўнг кўзга ташланган.
Шерпаларнинг айтишларича, атроф фойдаланиб бўлинган кислород баллонлари, йиртилган чодирлар, арқонлар, синиқ нарвон ва пластик қадоқларга тўлиб кетган.
2019 йил бошидан буён Эверестда 11 нафар альпинист ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
22:44 / 23.04.2026
Эверестдаги гидлар сайёҳларни заҳарлаш ва фирибгарликда айбланмоқда
17:57 / 16.04.2026
Чорвоқда чиқиндилар ноқонуний ташланишига қарши камералар ўрнатилмоқда
15:16 / 13.04.2026
Бўстонлиқ туманидаги «ноқонуний чиқиндихона» бартараф этилди
11:35 / 02.04.2026