18:45 / 10.06.2019
6970

Покистон собиқ президенти сохта ҳисобрақамлар иши бўйича ҳибсга олинди

Фото: РИА Новости / Виталий Белоусов

Покистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сохта банк ҳисобрақамларидан фойдаланишда гумон қилиб мамлакат собиқ президенти Асиф Али Зардорийни ҳибсга олди, деб хабар берди Geo TV телеканали.

Собиқ президент Покистонда коррупцияга қарши курашувчи орган вазифасини бажарувчи миллий назорат-ҳисоб бюроси ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Операцияга шунингдек, Зардорийнинг Исломободдаги уйини қуршаб олиш учун кўп сонли полициячилар жалб этилган.

Зардорий 2008 йилдан 2013 йилгача Покистон президенти бўлган. Унинг турмуш ўртоғи  2007 йилда худкуш ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган Беназир Бхутто (икки марта мамлакат бош вазири бўлган) эди.

Top