Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон қуролли кучлари чегара постини эгаллашга уринган афғон аскарларини йўқ қилди
Тўқнашув Ҳайбар-Пахтунхва вилоятининг Ғулом-Хон туманида содир бўлди.
Покистон қуролли кучлари чегара постини эгаллашга уринган 37 нафар афғон аскарларини йўқ қилди. Бу ҳақда Покистон ахборот ва телерадиоэшиттиришлар вазири Аттоулло Тарар маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, тўқнашув 2 апрелдан 3 апрелга ўтар кечаси Ҳайбар-Пахтунхва вилоятининг Ғулом-Хон туманида содир бўлган. Афғонистоннинг 80 нафардан ортиқ аскари яраланган. Тарар Покистон томонидан йўқотишлар бўлган-бўлмагани ҳақида маълумот бермади.
Тарарнинг билдиришича, феврал охиридан буён содир бўлган тўқнашувларда Кобул камида 796 нафар аскаридан айрилган ва мингдан ортиқ ҳарбий хизматчиси жароҳатланган.
Покистон қўшни мамлакатдаги 81та объектга зарба берган, 286та блокпостни йўқ қилган, яна 44тасини ўз назоратига олган. Бундан ташқари,
26 феврал куни Покистон-Афғонистон чегарасидаги тўқнашувлар қайта авж олганди. Кобул Покистоннинг Афғонистон ҳудудига берган авиазарбаларига жавобан ҳарбий операция ўтказаётганини маълум қилган.
Мавзуга оид
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026