Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Amazon’да ходимлар роботлар тавсиясига кўра ишдан кетказилади
Замонавий дунёда сунъий идрокнинг у ёки бу муваффақиятлари ҳақида фахрланиб мақтаниш, улар зерикарли ва бир хил турдаги ишда инсон ўрнини босаётганига хурсанд бўлишни кузатиш мумкин. Роботларда замонавий дунё учун таҳдидни кўрган кишиларнинг фикрига кўпинча қулоқ солишни исташмайди, уларни роботофобия ва ривожланишдан қўрқишда айблайдилар. Бироқ сайёранинг турли бурчакларидаги кишида салбий ҳислар уйғотадиган янгиликлар содир бўлмоқда: роботлар инсонларни кўплаб соҳалардан сиқиб чиқариш билан биргаликда ўз хулқи билан кўплаб саволларни юзага чиқармоқда. Масалан, Amazon компаниясида содир бўлаётган ҳолат ҳам бунга мисол бўлади.
Amazon компанияси дунёнинг кўплаб йирик мамлакатларида ўз ваколатхона ва филиалларига эга. Унинг штатида 600 мингдан ортиқ ходим бор. Компания раҳбариятининг сиёсати ўз ходимларига нисбатан қатъий талаблари билан фарқланади. Бу ерда ходимлар самарадорлигини ошириш учун курашилади, шунинг учун компания омборхоналарида ишни кузатувчи махсус роботларнинг мавжудлиги кўпчиликни ҳайрон қолдирмайди. Бироқ ишчиларнинг ўзи бу ҳолатдан мамнун эмас.
Махсус тизим ходимларнинг ҳаракатланиши, уларнинг ишлаш тезлиги, иш жойида эканликларини кузатади. Кун давомидаги барча қоида бузишлар ҳисоблаб борилади ва ёмон ишлайдиган ходимни ишдан бўшатилиш кутади. Албатта, тизим ишини ишдан кетиш бўйича якуний қарорни қабул қиладиган махсус ходимлар кузатади, шунга қарамай, бирламчи ахборотни олиш билан айнан роботлар шуғулланади.
Омборхона ходимлари роботлаштирилган жосус-тизими мавжудлиги сабаб ишдаги зўриқишнинг юқори эканини қайд этишган. Уларнинг фикрига кўра, бемаъни нарсалар ҳам ишдаги тартибни бузиш ҳисобланади, бу эса охир-оқибат, сабабсиз айбловлар ва ишдан ҳайдашга олиб келади. Сунъий идрокнинг иши натижасига кўра ҳар йили минглаб ходимлар ишдан бўшатилади. Бироқ компания раҳбариятини бу ноқулай ҳолатга солмайди. Amazon компаниясида одамлар яхшироқ ишлаши лозим, роботлар эса бунда уларга ёрдам беради деб ҳисоблашади.
Мавзуга оид
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
21:21 / 25.11.2025
Amazon ўзининг сунъий йўлдош интернети қандай бўлишини кўрсатди
18:39 / 02.07.2025
Amazon раҳбари компаниянинг 737 млн долларлик акцияларини сотди
19:44 / 22.06.2025