21:24 / 11.06.2019
5273

Архитектор Фрэнк Гери томонидан лойиҳалаштирилган музейлар

Архитектор Фрэнк Герини деконструктивизм даҳоси деб атайдилар. У чизиқлари эгилган ва букилган, ўз чиройи билан кишини ҳайратга соладиган биноларни яратади.

Фрэнк Гери замонавий архитектурага катта ҳисса қўшган. Бугун архитекторнинг бешта энг қизиқ лойиҳаси ҳақида  сўз юритамиз.

Қурилаётган иншоотларнинг жуда оз қисминигина ҳақиқий архитектура деб аташ мумкин.

Фрэнк Гери

Vitra мебель ва дизайн музейи

Фото: Wikipedia

Бу лойиҳа архитекторнинг Штатлардан ташқаридаги илк санъат асари бўлган. Бошқа кўплаб иншоотлар орасида ажралиб турувчи ушбу бино дарҳол эътиборни ўзига тортади.

Девор ва томларнинг синган кўриниши, спираль шаклидаги зинапоя ва оппоқ девор шаҳар аҳолисига завқ берди.

Соломон Гугенхайм музейи

Фото: Wikipedia

Guggenheim Museum архитекторга дунё даражасидаги машҳурликни олиб келди. Бу лойиҳада Гери денгиз мавзусини тасвирлаш, оҳак, шиша ва титандан дурдона асарни яратишга муваффақ бўлди. Эндиликда бу жой Испаниянинг ташриф қоғози ҳисобланади.

Бинони яратиш жараёнида музейнинг 3D-моделини яратишга тўғри келди. Бу қарорга келиш Фрэнк учун осон бўлмади. Чунки у архитектурага инновациялар аралашувини у қадар хушламайди.

Сиэтлдаги мусиқа музейи

Фото: Wikipedia

Жими Хендрикс музейни яратишда архитекторга илҳом бағишлади. Ҳар бир концертидан кейин у ўз гитарасини синдирарди. Дастлаб бино катта экранли концерт майдончасидан иборат бўлди. Кейин эса унга «Шон-шараф зали» ва «Илмий фантастика музейи» бинолари қурилди.

Париждаги Louis Vuitton жамғармаси музейи

Фото: Wikipedia

Бу бино 12 та шиша елкандан иборат. Ташқи кўриниши улкан айсбергни ёдга солади. Бинонинг бундай шаклда бўлишига эришиш учун архитектор бетондан ишланган инновацион панеллардан фойдаланган.

Guggenheim абстракт санъати музейи

Фото: Wikipedia

Ушбу бино лойиҳаси 2007 йилда яратилган, бироқ ҳозир уни қуриш режалаштирилмоқда. У Саадият ярим оролида жойлашади. Бинони Форс кўрфазининг сувлари ювиб туради.

Умид қиламизки, у ҳақиқатан ҳам қуриб битказилади ва кўплаб инсонларни бетакрорлиги билан ҳайратга солади.

Top