Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда бир цивилизация тарихи учун бағишланган дунёдаги энг йирик музей қурилди
Дублиндаги Heneghan Peng Architects меъморий бюроси Гизадаги Буюк Миср музейи (Great Egyptian Museum) қурилиши якунига етганини эълон қилди — лойиҳа илк бор эълон қилинганидан кейин ўтган ўттиз йилдан кўпроқ вақтдан сўнг.
Фото: Grand Egyptian Museum
Гиза пирамидалари яқинида, 50 000 м² майдонда жойлашган ушбу улкан музей фиръавнлар даврига оид 100 000 дан ортиқ артефактни бирлаштиради, уларнинг аксарияти оммага ҳеч қачон намойиш этилмаган эди.

Бинонинг умумий майдони 81 000 м² ни ташкил қилади. Архитекторлар таърифича, бу — «биргина цивилизацияга бағишланган дунёдаги энг йирик музей».

Гиза музейи номлари билан ҳам танилган лойиҳа бўйича ишлар 1992 йилда бошланган — президент Ҳусни Муборак топшириғи билан пирамидалардан тахминан икки километр узоқликда ер ажратилган.

2003 йилда Heneghan Peng Architects музей лойиҳаси бўйича халқаро танловда ғолиб чиқди. Муҳандислик ишларини Британиянинг Arup ва Buro Happold компаниялари бажарди. Қурилиш 2012 йилда бошланган.

Аввалига очилиш 2018 йилга мўлжалланган эди, аммо сиёсий ва иқтисодий қийинчиликлар, шунингдек COVID-19 пандемияси туфайли муддатлар бир неча бор кўчирилди. 2024 йилда қисман иш бошлаган музей 2025 йил 1 ноябр куни тўлиқ равишда ташриф буюрувчилар учун эшикларини очади.
Мавзуга оид
12:30 / 22.12.2025
Янги конларни аниқлаш: Ўзбекистон–Миср ҳамкорлиги учун ишчи гуруҳ тузилади
17:34 / 18.12.2025
Мисрда ўзбекистонликларнинг ушланиши билан боғлиқ ҳолатлар ошди
15:34 / 17.12.2025
Ўзбекистон–Миср: тўқимачиликда қўшма корхоналар ташкил этилади
12:45 / 13.12.2025