18:30 / 13.06.2019
48745

Фото: Самарқандда ҳокимнинг хизмат автомобилига «мигалка» ўрнатилгани учун жарима белгиланди

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокими Феруз Абиловнинг Captiva русумли хизмат автомобилига «мигалка» ўрнатилгани учун жарима белгиланди.

«Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳокими Феруз Абиловнинг давлат рақами 30 330 SАА бўлган Captiva русумли хизмат автомобили олд қисмига ўзбошимчалик билан «мигалка» (стробоскоп) ўрнатилгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан чора кўриш бўйича туман ИИБ ЙҲХБ Оқдарё туман бўлими бошлиғи катта инспектор лейтенант Н.Ибрагимовга мурожаат этилди. Маъмурий ҳуқуқбузарлик амалдор — туман ҳокимининг хизмат автомобили билан боғлиқ эканлиги учун турли баҳоналар билан инкор қилинишига ҳаракат сезилди.

Шундан сўнг ушбу ҳолат Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ бошқармасида муҳокама қилинди ва бошқарма раҳбарияти аралашуви натижасида ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди», дейилади ЎзА хабарида.

 

Top