Самарқанддаги Ширин шаҳарчасида ерусти метроси қурилади
Депутатлар Ширин шаҳарчаси қуриладиган ҳудудни Самарқанд шаҳри таркибига ўтказишни маъқуллади. Бу ерда 254 та кўп қаватли уй-жой, 19 та бизнес марказ, 6 км узунликдаги ер усти метроси, 2 та катта кўприк ва бошқа объектларни қуриш кўзда тутилган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегаралари ўзгартирилади. Қонунчилик палатаси тегишли қарорни қабул қилди.
Палата хабарида айтилишича, Самарқанд туманидан 170 гектар ва Оқдарё туманидан 243 гектар ер майдони Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилмоқда.
Мазкур туман ва шаҳар чегараларининг ўзгариши билан “Ширин” замонавий ишбилармонлик маркази ташкил этилиб, ушбу ҳудудда 254 та кўп қаватли уй-жой, 19 та ишбилармонлик ва бизнес маркази, 50 та ижтимоий соҳа объекти, 89 та кўнгилочар ва савдо комплекси ҳамда тарихий шаҳарча барпо этилади.
Ҳудудда 112 км ички йўл, пиёдалар ва велосипед йўлаклари, 6 км ер усти метро йўли, 2 та катта кўприк ҳамда 7,2 км ички коммуникация учун туннел, 180 км ирригация қувури ҳамда 14 км канал ва кўплаб суғориш иншоотлари қурилади.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида “Ширин” замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш тўғрисида 2023 йил июлида президент қарори қабул қилинган эди. Қарорда, шаҳарча 2023-2030 йилларда 665 гектар майдонда қурилиши, давлат банклари лойиҳага 100 млн доллар эквивалентида кредит ажратиши кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди
Ўзбекистон | 18:14
-
Ҳиндистон Кашмирда сайёҳларга уюштирилган ҳужумдан кейин покистонликлар визасини бекор қилди
Жаҳон | 18:09
-
Андижонда зилзила юз берди
Ўзбекистон | 17:40
-
Истанбулдаги зилзилада кучли қўрқув туфайли Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Жамият | 17:25
Мавзуга оид

23:20 / 22.04.2025
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди

19:46 / 22.04.2025
Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрел куни Самарқандга келади

10:53 / 22.04.2025
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

17:56 / 18.04.2025