20:29 / 18.06.2019
9276

Осиё Чемпионлар Лигасида плей-офф ўйинлари бошланди

Осиё Чемпионлар Лигасида плей-офф ўйинлари бошланди.

Дастлаб шарқий ҳудуддаги жамоалар бош соврин учун курашга киришдилар. Унда Япония ва Хитой клублари ўзаро баҳс олиб боришди. «Кашима Антлерс» ўз майдонида «Санфречче Хиросима»ни 1:0 ҳисобида енгди. «Гуанчжоу Эвергранд» эса «Шандонг Луненг»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари ғарбда 5-6 август кунлари ўтказилади. 

ОЧЛ, 1/8 финал
Дастлабки ўйинлар
Ғарб минтақаси
5 август
Ал-Иттиҳод (Саудия Арабистони) – Зўб Оҳан (Эрон) 
Ан-Наср (Саудия Арабистони) – Ал-Ваҳда (БАА)
6 август
Ад-Дуҳайл (Қатар) – Ас-Садд (Қатар)
Ал-Аҳлий (Саудия Арабистони) – Ал-Ҳилол (Саудия Арабистони)

Шарқ минтақаси
18 июнь   
Кашима Антлерс (Япония) – Санфречче Хиросима (Япония) 1:0
Гуанчжоу Эвергранд (Хитой) – Шандонг Луненг (Хитой) 2:1
19 июнь
Урава Ред Даймондс (Япония) – Улсан Ҳюндаи (Жанубий Корея)
Шанхай СИПГ (Хитой) – Чонбук Моторс (Жанубий Корея)

Top