Спорт | 17:46 / 19.06.2019
9488
1 дақиқада ўқилади

Менди «Реал» футболчиси сифатида таништирилди

«Реал» Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида ҳимоячи Ферлан Менди тақдимотини ўтказди.

«Қироллик клуби» 24 ёшли футболчини «Лион» клубидан 48 миллион еврога харид қилган эди.

Ўтган мавсумда Менди «Лион» таркибида барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид