12:20 / 20.06.2019
16760

Косонда битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар топширилмоқда – фото

Косон туманида жорий ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларини 3661 нафар ёшлар битирмоқда. Айни вақтда 11-синф битирувчиларига диплом ва аттестатлар тарқатилмоқда.

Туман ҳокими А.Бойкараев 19 июнда олтин, кумуш медаль соҳиблари ва аъло даражадаги касб-малакаси дипломлари олган ўқувчилар билан учрашди. Учрашувда битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ўқитувчилари иштирок этди. Тадбир иштирокчиларига байрам дастурхони ташкил этилиб, концерт дастури намойиш этилди. Шундан сўнг битирувчилар учун тумандаги «Қусам ота» зиёратгоҳига саёҳат уюштирилди.

Шунингдек, туманда «Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги» доирасида «Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз» шиори остида туман маркази асосий йўлида югуриш бўйича марафон ташкил этилди.

Ушбу марафонда 5000 дан ортиқ киши иштирок этди. Марафон якунида мусобақа ғолиблари туман ҳокимлиги ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлимининг диплом ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Бардошбек САМАД ўғли тайёрлади.

Top