Жамият | 09:00 / 21.06.2019
29412
3 дақиқада ўқилади
Реклама

«Бек» инновацион хусусий мактаби янги ўқув йилига қабул эълон қилади

«Бек» бошланғич ва ўрта таълим мактабида янги 2019-2020 ўқув йилига қабул бошланди.

Мактаб – ҳар бир бола ҳаётидаги ривожланишнинг энг муҳим босқичларидан бири. Айнан мактаб пайтида, болада дунёқараш, мантиқий фикрлаш ва қарор қабул қилиш қобилияти шаклланади. Бошланғич таълим – бу нафақат ўтилиши шарт бўлган предметлар курси, балки болалар бир-биридан ўрганадиган ва мулоқот қиладиган ҳақиқий маданий уюшма ҳамдир.

«Бек» хусусий мактаби 2014 йилдан бери фаолият олиб боради. Беш йиллик тажриба натижасида, янги мактабда ажойиб профессионал ўқитувчилар таркиби ва таълим жараёнига уникал ёндашув шакллантирилди. Муаллимлар ўқувчилар томонидан билдирилган фикрларга ҳурмат кўрсатадилар ва уларни эътиборга оладилар. Ахир, бола – таълим жараёнининг тенг ҳуқуқли иштирокчиси. «Бек» мактаби – болалар ўзларини керакли ва аҳамиятли ҳис қиладиган, фикрлашга, ўз фикрини тўғри ифодалашга ва қарор қабул қилишга ўрганадиган бутун бир олам.

«Бек» мактабининг ўқувчилари ҳозирда математика ва инглиз тили бўйича халқаро олимпиадаларнинг кўп сонли лауреатлари бўлишга улгуришди. Бўлажак битирувчилар эса танланган олий ўқув юртига киришга тайёрланиш учун индивидуал машғулотлар ўтадилар. «Бек» мактабининг мақсади – ҳар бир болага яхши таълим бериш ва унинг дунёқарашини кенгайтириш, илмга қизиқишини ривожлантириш, масъулиятли ва етук авлодни тарбия қилиш.

«Бек» мактабининг асосий афзалликлари:

  • Иш тажрибаси 10 йилдан ортиқ малакали ўқитувчилар таркиби;
  • Табиий фанлар – физика, кимё, биология лабораторияларидаги замонавий жиҳоз ва ускуналар;
  • Болаларни халқаро олимпиадаларда қатнашишга тайёрлаш;
  • Уч марталик овқатланиш.

«Бек» мактаби ўқитувчилари – туғма истеъдод эгалари бўлиб, улар ҳар бир ўқувчи билан ишлашга катта эътибор ва масъулият билан ёндашадилар. Мактабимизда катта фан докторлари ва ёш инноватор ўқитувчилар уйғун ҳамкорликда фаолият юритадилар ва турли халқаро семинарларда малакаларини оширадилар. Дунё ҳозирда жадал суръатларда ривожланмоқда, шунингдек, янги авлод ҳам шундай тезликда ўсмоқда ва ҳаёт сабоғини олмоқда. Боланинг ҳар томонлама етук ривожланиши учун мактабда янги билимларни эгаллаш ва мустақил ишлашга ўргатувчи, инновацион таълим услублари қўлланилмоқда. 

Янги ўқув йилида мактаб жаҳон стандартларига мос ҳолда лойиҳалаштирилган замонавий ўқув биносига кўчиб ўтади. Мактаб ҳудудида барча зарур жиҳозларга эга спорт майдончаси, дам олиш зонаси, кичик мактаб болалари учун эса ўйингоҳ мавжуд. Барча ўқув хоналари керакли асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бундай муҳитда болалар ўзларини қулай ҳис қиладилар ва янги билимларни завқ билан эгаллайдилар.

Маълумот учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг:

71 222 32 93

71 234 49 08

71 256 50 58

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш