12:35 / 23.06.2019
14403

Kun.uz’да янги лойиҳа – «Сабр эгалари»

Инсон ҳаёти турли паст-баландликлардан, оқ ва ёруғ кунлардан, қувончу қайғудан, ташвишу хотиржамликлардан иборат. Буни барчамиз яхши биламиз.

Аммо кун келиб умр йўлидаги мусибатлар бир кун ўз ўрнини енгилликка, қора кунлар ёруғига, ғамлар севинчга алмашади ва буни тушуниб яшаётган, Аллоҳ берган азиз умрни сабр билан ўтказаётган, берган неъматларига шукр қилиб, касб-кор қилиб юрган инсонлар бор. 

Улар ҳақида кўпчилигимиз билмаймиз...

Kun.uz янги – «Сабр эгалари» лойиҳасига қўл уриш арафасида. Ушбу лойиҳа орқали бошига тушган оғир кунларни енгиб ўтган, бемор ҳолида ҳам шукрни тилидан қўймаган, яқин инсонини йўқотганида чиройли сабр этган, керак бўлса, ҳозир ҳам қийинчиликларга қарамай, шикоятни андиша деб билиб, ҳаётнинг ҳар бир дақиқаси ўз ўрнини бошқасига алмашишига ишонч билан яшаб юрган инсоний фазилат соҳиблари бор. Улар оддий, камсуқум, шу билан бирга, улкан қалб, улкан сабр эгаларидир.

Биз сизга ана шундай инсонлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилишни истадик. Сиз билган, таниган, ёнингиздан мана шундай хислатли инсонлар ҳақида бизга мактуб йўлланг. Биз эса улар ҳаёти мисолида, кунларидан норози, ўзига берилган неъматларига ношукр, доим ғам-қайғу исканжасида юриб, ундан қандай чиқиб кетишини билолмай юрган кишиларга бир сўз айтамиз – «Сиз чиройли сабр қилгувчилардан бўлинг...».

Чунки биз умримизнинг кейинги лаҳзаси қандай бўлишини билмаймиз, аммо бу ҳаётда сабр ила кун кечираётган инсонларнинг сўзларини, уларнинг ҳаёт ҳақиқатларини тинглаб, ундан хулоса чиқаришга, зарур бўлса, куч олишга эҳтиёжимиз бор.

Мактубларингизни info@kun.uz электрон манзилига ёки мана бу ҳавола орқали «Сабр эгалари» дастури учун деб йўлланг.

Аниқ манзил ва алоқа учун телефон рақамларни ёзиб юборишни ҳам унутманг.

Мавзуга оид
Top