Жамият | 15:50 / 24.06.2019
9217
2 дақиқада ўқилади

Швецияда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Швеция пойтахти Стокгольмда жорий йил 21 июнь куни 35 яшар Ўзбекистон фуқароси Акмалхон Чўлиев ижарага олинган квартирада вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси маълум қилди.

Ҳозирги вақтда маҳаллий полиция ўлим сабабини текширмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги бу хабар юзасидан маълумот берди.

«Мамлакатимизнинг Берлин шаҳридаги элчихонаси маълумотига кўра, Швециянинг Стокгольм шаҳрида 2019 йил 21 июнь куни 10.09.1983 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Акмалхон Чўлиев ижарага олинган квартирада вафот этган. 

Ҳозирги вақтда маҳаллий полиция ўлим сабабини текширмоқда. 

Элчихона Швеция полициясига мазкур ҳолат бўйича маълумот тақдим этишни сўраб расмий талабнома жўнатди ва марҳум жасадини ватанга келтириш масаласи юзасидан ўзбек диаспораси вакиллари билан доимий алоқада бўлиб турибди. 

Консуллик-ҳуқуқий департаменти А.Чўлиевнинг қариндошлари ва яқинларига таъзия билдиради ва Германия (Берлин, Бранденбург, Бремен, Қуйи Саксония, Ҳамбург,  Мекленбург-Олд Померания, Саксония, Саксония-Анҳалт,  Шлезвиг-Ҳолштайн, Цюрингия), Швеция, Швейцария ва Чехия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Берлин шаҳридаги элчихонаси билан +49-30-39-40-98-55,  +49-30-39-40-98-30 телефон рақамлари орқали боғланишлари мумкинлигини эслатади», дейилади хабарда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид