Жамият | 22:47 / 26.06.2019
39378
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, подполковник Усманов Садик Хакиммурзаевич Андижон вилояти Андижон шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, подполковник Билолохунов Нурилло Сайдуллоевич Андижон вилояти Асака тумани ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Мавзуга оид