Ўзбекистон | 11:30 / 26.09.2024
11126
2 дақиқада ўқилади

Учтепа тумани ҳокими ўзгарди

Учтепа туманига 2019 йил майидан буён раҳбарлик қилиб келган Фарҳод Абдуллаев ўрнини банкир Бунёд Мамажонов эгаллади. Бу Тошкент шаҳрида сўнгги кунларда учинчи туманда ҳоким алмашиши бўлмоқда.

Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги

Бунёд Бахтиёрович Мамажонов Тошкент шаҳри Учтепа туманининг ҳокими этиб тайинланди.

Бунёд Мамажонов 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент молия институтини магистрлик даражаси билан тамомлаган.

2020 йилдан шу кунга қадар «Асакабанк» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Учтепа туманига 2019 йил майидан буён Фарҳод Абдуллаев раҳбарлик қилиб келаётганди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.

Бу сўнгги кунларда Тошкент шаҳрининг учинчи туманида раҳбар ўзгариши бўлмоқда. 23 сентябр куни Шайхонтоҳур туманига 2022 йил сентябридан буён ҳокимлик қилиб келган Ботир Зоҳидов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги раҳбарлигига ўтказилди, кейинроқ унинг ўрнига Марказий банк раиси ўринбосари Бобур Абубакиров янги ҳоким этиб тайинланди.

Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманида ҳам ҳоким ўзгарган, туманга 2018 йил апрелидан буён раҳбар бўлган Шавкатбек Иргашев ўрнини Баҳодир Ғойибназаров эгаллади.

Мавзуга оид