Ўзбекистон | 16:00 / 26.06.2019
15540
2 дақиқада ўқилади

Марказий ҳарбий округда инспекторлик текшируви бошланди 

25-28 июнь кунлари Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги бошқарув аппарати ҳамда унга қарашли Самарқанд ва Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмларда инспекторлик текшируви ўтказилмоқда. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати 

Хабарда айтилишича, 25 июнь куни тонг соат 2:00 да мудофаа вазирининг ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи раҳбарлигидаги инспекция текширувида дастлаб бўлинмаларнинг жанговар шайлиги кўрикдан ўтказилди. Жанговар тревога сигналига асосан бўлинмалар шахсий таркиби белгиланган вақт оралиғида шай ҳолатга келтирилди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати 
Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати 
Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати 
Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати 

Кейинги босқичда округ бошқарув аппарати ва ҳарбий қисм шахсий таркиби қарийб 200 км масофага, яъни Каттақўрғон дала-ўқув майдони томон марш юришди. Мазкур ҳаракат давомида 600 га яқин ҳарбий ва жанговар техникалар қатнашди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати 

Белгиланган масофага етиб келган ҳарбий хизматчилар томонидан дала-ўқув майдонида жойлашув ва ниқоблаш ишлари амалга оширилди. Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари томонидан юрт ҳимоячиларининг ҳар бир ҳаракати жиддий синовдан ўтказилмоқда.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати 

Барча шахсий таркибнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлиги синовдан ўтказилгач, ҳарбий қисмга муносиб баҳо берилади.

Мавзуга оид