Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанговар шайлик синовидан ўтолмаган терговчи ўқотар қуролни йиғган видео тарқалди
Фото: Видеодан кадр
Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи Мирали Абдураҳмонов ички ишлар ходимларининг жанговар шайлигини текшириш мақсадида ўтказилган синовда нотўлиқ қисмларга ажратилган АК-74 автоматини йиға олмаганди.
Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода подполковник Мирали Абдураҳмонов қайта ўтказилган синовда ўқотар қуролни 17 секунддан сал кўпроқ вақт ичида нотўлиқ қисмларга ажрата олгани, 31 секунд ичида уни йиға олганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, АК-74 автоматини нотўлиқ қисмларга ажратиш стандарти қуйидагича:
- 15 секунд – аъло;
- 17 секунд – яхши;
- 19 секунд – қониқарли.
Нотўлиқ қисмларга ажратилган АК-74 автоматини 23 секундда йиғиш аъло, 25 секундда йиғиш яхши, 30 секундда йиғиш қониқарли дея баҳоланади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг матбуот котиби Бобур Тўлаганов 10 март куни вилоятдаги ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган барча ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги синовдан ўтказилаётганини тасдиқлаганди. Шунингдек, у интернетда видеоси тарқалиб кетган Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи иккинчи уринишда автоматни йиға олгани, бу жараён акс этган видео борлигини айтганди.
ИИББ мулозими синовдан ўтолмаган ходимлар синовни қайтадан топшириши, агар яна ўта олишмаса малака оширишга юборилиши, ҳеч ким синовдан ўтолмагани учун вазифасидан четлаштирилмаслигини ҳам таъкидлаганди.
Кейинчалик Тошкент вилояти ИИББ тизимидаги ходимларнинг 90 фоизи қуролни тўлиқ ва нотўлиқ қисмларга ажратиш, йиғиш, ўқ отиш бўйича синовлардан аъло даражада ўтгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
10:07 / 04.09.2025
Ангренда ИИБ терговчиси пора билан ушланди
12:18 / 25.08.2025
Вашингтонда АҚШ Миллий гвардиясига ўқотар қурол тарқатилди
10:49 / 16.07.2025
Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди
10:52 / 25.06.2025