Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўктам Барноевнинг навбатдаги сайёр қабули Бухоро туманида бўлиб ўтади
Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноевнинг навбатдаги сайёр қабули 28 июнь куни эрталаб соат 08:00дан бошлаб Бухоро тумани «Боғикалон» МФЙ Юзон аҳоли пунктида жойлашган «Панжа» гидроузелида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Мазкур сайёр қабулда фуқаролар ўзларини ташвишга солиб келаётган барча масалалар бўйича мурожаат қилишлари, айрим масалалар юзасидан ўз таклифларини вилоят ҳокимига шахсан тақдим этишлари мумкин.
Сайёр қабул давомида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳамда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилади.
Сайёр қабулда бухоролик барча фуқаролар ва тадбиркорлар иштирок этишлари мумкин.
Мавзуга оид
18:08 / 15.09.2025
Бухорода телефон ўғрисини тутиш учун «тўсиб ушлаш» тадбири ўтказилди
13:07 / 26.07.2025
Бухорода сифатсиз ғишт ишлатилган қурилиш бузиб ташланди
17:20 / 19.12.2023
МБнинг Бухоро вилояти бўйича бошлиғи ва собиқ туман ҳокими ҳибсга олинди
11:06 / 08.08.2023