Ўзбекистон | 21:20 / 28.06.2019
8255
2 дақиқада ўқилади

Бу йил қалампир экспорти баракали бўлди ─ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон 2019 йилнинг январь-май ойида 51 миллион долларлик қалампир экспорт қилган. 2018 йилнинг шу даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 13,4 баробар кўпроқ бўлиб, жорий йилда қалампир экспорти барқарор бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда 28 июнь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ОАВ ходимлари ўртасида ташкил этилган мулоқотда таъкидланган.

Вазирликнинг Аграр тадбиркорлик, аграр кластерлар ҳамда давлат-хусусий шериклик муносабатларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Холмирзаевнинг таъкидлашича, ҳеч қачон деҳқоннинг маҳсулоти кўчада қолмайди, ўтган йили қалампирини қуритиб сақлаб қола олган деҳқонларнинг маҳсулоти бу йил баҳордан четга чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 январдаги 62-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтган йили Андижон вилоятидаги деҳқонларнинг «Агробанк» кредити асосида 1000 гектар ерга қалампир кўчатлари экишгани, бироқ ҳосил йиғиладиган пайт хорижга экспорт қилиш бўйича келишилган «Chiliuz» масъулияти чекланган жамияти ҳосилни олмагани ҳақида хабарлар кенг жамоатчилик ўртасида муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Мавзуга оид