Жаҳон | 18:30 / 28.06.2019
17205
1 дақиқада ўқилади

Францияда мутлақ ҳарорат рекорди қайд этилди

Фото: Patrick Valasseris/AFP/Getty Images

Францияда мутлақ ҳарорат рекорди қайд этилди: Карпантра шаҳрида ҳарорат 44,3 даражага етди, деб хабар берди BFMTV телеканали.

Аввалги рекорд 2003 йил 12 августда қайд этилганди, Сен-Кристоль ва Конкерак коммуналарида ҳарорат 44,1 даражани ташкил этган.

Франция ҳукумати аҳолини жазирама об-ҳавода ҳушёр бўлишга чақирмоқда.

Франция бош вазири Эдуар Филипп жазирама сабабли 4 мингта мактаб ёпилганини маълум қилди. Таълим вазири Жан-Мишель Бланкер коллежлардаги имтиҳонлар бир ҳафтага ортга сурилганини эълон қилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид