Light | 10:50 / 28.06.2019
29221
3 дақиқада ўқилади

Ҳеч нарса қилмай туриб ҳам озиш мумкинми?

Озиш вазни 80 килограммдан ортиқ кишилар учунгина долзарб эмас. Кўпинча муаммо кичик нарсаларда бўлади: 1-2 ўлчамга кичикроқ бўлган кийимга сиға олиш. Ортиқча қийинчиликлар, қатъий парҳез ва ҳолдан тойдирувчи машқларсиз ҳам озиш усуллари мавжуд.

Фото: Pexels

1. Шубҳали маҳсулотларни харид қилманг

Маркетинг – товарларни ҳаракатга солиш учун одамларни бошқарадиган фан. Ҳатто ўрамда «шакарсиз» деб ёзилган бўлса ҳам ишонманг.

2. Очликни ҳис қилганингиздагина овқатланинг

Сериал томоша қилганда ейилган навбатдаги чипс ёки писта – автомат тарзда олинган қўшимча калориялар. Бирор нимани оғзингизга юборишдан аввал ўз-ўзингизга: мен ҳақиқатан ҳам очманми? деган савол билан мурожаат қилинг. Агар жавоб «йўқ» бўлса, ортиқча егуликни бир четга суриб қўйинг.

3. Кучсизликка берилган

Гап парҳезни бузиш ҳақида эмас. Ундан кейинги ҳаракатлар ҳақида. Ҳатто бирор мазали ва зарарли нарсани атайлаб емаган бўлсангиз ҳам «бугун парҳезни буздим, уни эртага давом эттираман» тамойили асосида давом эттирманг. Бугун истеъмол қилинган нарсаларни жисмоний машқлар билан сарфлашга тўғри келади. Сарфламасангиз –у тўпланади ва парҳезингизни узайтиради.

4. Овқатни чайнанг

Кун давомида умуман овқат емаган бўлсангиз ҳам уни яхшилаб чайнанг. Майдаланган егулик яхши ҳазм бўлади ва кўпроқ фойдали элементларни беради. Шу тариқа, тезроқ тўясиз ва ортиқча еб юбормайсиз.

Кун тартибига ўзгартиришлар киритинг

1. Пиёда юринг

Иш ёки ўқишдан кейин уйгача пиёда юриб боринг. Очиқ ҳаводаги сайрлар сизни соғломлаштиради ва фикрларни тартибга солишда ёрдам беради. Ҳатто қиш фаслида ҳам бир неча бекатни пиёда босиб ўтишни одатга айлантиринг. Усул самарали эмасдек туюлади, бироқ бундай эмас.

2. Ярим тунга қадар ухлашга ётинг

Тўйиб ухламаслик ва зўриқиш вазннинг ортишига олиб келади. Бу исботланган факт. Бироқ бу кунни нотўғри режалаштиришнинг ягона салбий жиҳати эмас. Тунда организм кўпроқ овқат талаб қилади.

Онгингизни бошқаринг

1. Столдаги қолган овқатларни еманг

Бу албатта чиройли эмас. Бироқ қўшимча егулик ейиш ҳолатида жуда самарали.

2. Вазнингизни ҳар куни ўлчанг

Тарозидаги ўсиб борувчи рақамлардан бошқа ҳеч нарса бунчалик рағбат бермайди. Озишни бошлаганингизда кундалик вазн ўлчаш энг самарали усулларни аниқлашда ёрдам беради.

3. Ўлчами кичикроқ бўлган кийимларни харид қилинг

Қизғанчиқлигингиздан унумли фойдаланинг: агар озмасангиз, кийимга сиғмасангиз, пулни бекорга сарфлаган бўласиз. Албатта, харидлар жавонда қолиши эҳтимоли катта. Бироқ ҳеч бўлмаганда ана шу усулни синаб кўринг. Катта орзулар йўлида ҳар қандай воситалар яхши.

Мавзуга оид