15:58 / 02.07.2019
7204

ЎзЛиДеП раиси ўринбосари «Юксалиш» ҳаракатининг Тошкент шаҳар бўлинмасига раҳбар бўлди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Юксалиш” умуммиллий Ҳаракатининг Тошкент шаҳар бўлинмаси раҳбарини таништириш, ташкилотнинг режалари ва лойиҳалари ҳақида ОАвларига маълумот беришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.  

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

“Юксалиш” умуммиллий Ҳаракатининг Тошкент шаҳар бўлинмасига раҳбар сифатида Дилшод Шавкатович Шоумаров сайланган. 

Дилшод Шавкатович Шоумаров
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

“Юксалиш” умуммиллий Ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, мамлакатимизда кенг миқёсда олиб борилаётган ислоҳотларни, шу жумладан, Давлат дастурларида назарда тутилган вазифалар ижросини бажаришга кўмаклашиш, шунингдек, фуқаролар, хорижда яшаётган ватандошлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларни ихтиёрийлик асосида бирлаштиришни мақсад қилган.

Маълумот учун: Дилшод Шоумаров 1964 йилнинг 31 июлида Тошкент шаҳрида туғилган. 1981-1986 йилларда Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) шарқшунослик факультетида, 1998-2000 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги —  шарқшунос, халқаро бизнес магистри. Меҳнат фаолиятини 1986 йилда ТошДУнинг халқаро бўлими катта инспектори лавозимидан бошлаган. 2015 йилда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати этиб сайланган. 2014 йилдан буён O‘ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг мафкуравий ва тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Top