Феврал ойида давлат дастурининг 273та бандидан 7та банди, март ойида 34та банди бўйича вазифалар ижроси кўзда тутилган бўлиб, ҳозирга қадар 16та банд ижроси таъминланган. Жамоатчилик эшитувида ижрога масъул вазирлик ва идоралар томонидан тегишли масалалар юзасидан ахборотлар тақдим этилди. Жумладан,
- «Давлат харидлари соҳасидаги 1 миллиард сўмгача бюджет буюртмачилари томонидан аванс тўловлари миқдорини 30 фоизга етказиш» (45-банд) — Молия вазирлиги;
- Республика минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастурини ишлаб чиқиш (70-банд) — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси;
- «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида маҳалла ва қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартириш (77-банд) — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги;
- «Камбағалликни қисқартириш борасида ҳудудлардаги ҳақиқий ҳолатга баҳо бериш, амалга оширилаётган ишлар ижросини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш» (80-банд) — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги.
Шунингдек, дастурнинг 60-бандида «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган. Бу бўйича Марказий банк раисининг ўринбосари Аброрхўжа Турдалиев ахборот берди:
— Мазкур қонунни қабул қилишдан мақсад — ушбу йўналишда тарқоқ ҳолдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бирлаштирган ҳолда соддалаштиришдан иборат. Бизда нобанк кредит ташкилоти тушунчаси қонунчиликда мустаҳкамланмаган эди. Қонун билан нобанк ташкилотларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, улар томонидан амалга ошириладиган (кўрсатиладиган) молиявий операциялар (хизматлар) рўйхати белгиланмоқда. Хусусан, микромолия ташкилотлари ва ломбардлар микромолиялаш фаолиятини амалга ошириши, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари банкларнинг ипотека кредитларини қайта молиялаштириши мумкин. Бундан ташқари, микромолия ташкилотлари амалга оширадиган операциялар жумласига тадбиркорлик субъектларига микрокредит суммасидан (300 миллион сўм) ошган миқдорда кредит ва лизинг беришга, факторинг хизматларини кўрсатишга, кафолат беришга ҳамда уларни ислом тамойиллари асосида молиялаштиришга рухсат берилмоқда.
Давлат дастурининг














