13:00 / 04.07.2019
11808
Реклама

Ўзбекистонда энди бухгалтерия ҳисобини онлайн олиб бориш имкони пайдо бўлди

Venkon компанияси 1С:Бухгалтерия 8 дастуридан булутли технологиялар орқали фойдаланиш хизмати – Clobus.uz сервисини йўлга қўйди. Энди мамлакатимиз корхоналари автоматик бухгалтерия ҳисобини компьютерларга дастурлар ўрнатмасдан амалга ошира оладилар.

Clobus.uz хизматидан фойдаланиш учун интернет тармоғига уланган (TAS-IX ҳам етарли) компьютер ёки смартфон кифоя.

Операцияларни телефон орқали амалга ошириш учун махсус мобиль иловани юклаб олиш керак бўлади. Ҳар ойда тўланадиган обуна эвазига сиз тўловларни бошқаришдан бошлаб солиқ ҳисоботларини тайёрлашгача бўлган хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.

Бу нима беради? Дастурларни сотиб олиш ва ўрнатиш, серверларни ишлатиш ва бошқа инфраструктура керак бўлмагани учун анчагина маблағни тежаш мумкин. Бухгалтер энди иш жойига боғланмаган – ҳар жойда телефонидан ишини қилаверади. Компьютерга вирус тушиб, “база” ўчиб кетишидан ҳам қўрқмаса бўлади – барча маълумотлар “булут”да сақланади ва махсус замонавий технологиялар ёрдамида ҳимояланади. Интернет орқали маълумот алмашинуви шифрланади ва шу сабабли хавфсиз.

Ишингизни янада осонлаштиринг – Clobus.uz дан фойдаланинг!

Барча саволларингизга Telegram'даги @clobus орқали жавоб олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top