Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмалиқдаги иккита бинода ёнғин юз берди. Улардан бири ОТМКга қарашли
Иллюстратив фото
2019 йил 3 июль куни соат 05:05ларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида яшовчи 34 ёшли С.С.га тегишли Олмалиқ шаҳрида жойлашган озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ёнғин дўкон олдида жойлашган “Олмалиқ тоғ металлургия комбинати” АЖга қарашли Калмакир кони Бирлашмасининг маъмурий биносига ўтган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 02.02.2026
Aviator’даги ёнғиндан сўнг Ўзбекистон бўйлаб шу каби объектларни текшириш бошланди
12:50 / 02.02.2026
Кореядаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:35 / 02.02.2026
Aviator’даги ёнғин юзасидан жиноий иш очилди
09:31 / 02.02.2026