Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда меҳмонхона ошхонаси ёниб кетди
Навоий шаҳрида жойлашган меҳмонхоналардан бирининг ошхонасида ёнғин содир бўлди. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа вақт ичида ўчирилди, ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмади.
Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса 5 июнь куни соат 21:24 да Навоий шаҳрининг Алишер Навоий кўчасида жойлашган меҳмонхона ошхонасида юз берган.
Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига вилоят ФВБнинг 3 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган. Қутқарувчилар ёнғинни тезкорлик билан бартараф этишга муваффақ бўлган.
Ёнғин оқибатида меҳмонхона ошхонасининг 35 квадрат метр майдони зарарланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганлар йўқ.
Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.