АҚШ толиблар билан музокараларнинг сўнгги раунди ўта сермаҳсул бўлганини билдирди
АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод “Толибон” ҳаракати билан бўлиб ўтган музокараларнинг охирги раундини ўта сермаҳсул деб баҳолади. У бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.
"Музокараларнинг охирги олти куни барча даврлар ичидаги энг сермаҳсули бўлди. Биз тинчлик келишувининг барча тўрт бўлими: контртеррористик кафолатлар, қўшинларни олиб чиқиш, Афғонистон ички мулоқотидаги иштирок ва музокаралар ҳамда мунтазам равишда ўт очишни тўхтатиш бўйича сезиларли силжишларга эришдик", - деб ёзди Халилзод.
У шунингдек, музокаралар вақтинча тўхтатилганини ва 9 июлдан давом этишини маълум қилди.
Аввалроқ “Толибон” ҳаракатининг Қатардаги сиёсий офиси расмий вакили Муҳаммад Суҳайл Шахин толиблар 7-8 июлда Доҳада ўтказиладиган Афғонистон бўйича анжуманда иштирок этишини билдирганди.
Мавзуга оид
21:16 / 06.10.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонса, америкаликларни Марсга қўндиришга ваъда берди
09:51 / 06.10.2024
Долларнинг келажагига шубҳалар қанчалик асосли?
23:09 / 05.10.2024
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди
15:16 / 05.10.2024