Жаҳон | 14:52 / 09.07.2019
4060
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Афғонистон бўйича ЕХҲТ доирасидаги учрашувни Нур-Султонда ўтказишни таклиф қилди

Фото: informburo.kz

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Бейбут Атамкулов ЕХҲТ раиси, Словакия ташқи ишлар вазири Мирослав Лайчак билан учрашувда Афғонистон бўйича ЕХҲТ доирасидаги махсус тадбирни Нур-Султонда ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Атамкулов ва Лайчак Афғонистондаги вазиятни алоҳида муҳокама қилган.

"Қозоғистон томони шу йилнинг кузида Нур-Султонда ЕХҲТ иштирокчи давлатлари доимий вакиллари иштирокида Афғонистон бўйича махсус тадбир ўтказишни таклиф қилди", - дейилади хабарда.

Аввалроқ ГФРнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Маркус Потцель Кобул ва «Толибон» ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатилиши билан Ўзбекистонда навбатдаги музокаралар бўлиб ўтиши мумкинлигини маълум қилганди. 

Мавзуга оид